Мана шундай синовли дамларда шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир фуқарога юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш, тиббиёт соҳаси фаолиятини баҳолаб беради.

Мана шундай синовли дамларда шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир фуқарога юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш, тиббиёт соҳаси фаолиятини баҳолаб беради.

@hokimiyatpress
Оқолтин ТТБ

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишларда, ҳудудларда санитария-эпедимеологик аҳволни яхшилаш, короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда карантин даврида фуқаролар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарурий топшириқлар бериб ўтилганди.

Оқолтин ТТБ

Юқоридаги қайд этилган кўрсатмалар ижроси таъминланиши борасида Оқолтин туман прокурори томонидан туман тез-тиббий ёрдам бўлими иш фаолияти, дори қутисида белгиланган препаратлар борлиги, ҳамда уларни рўйхатга олиш китобида қайд этилганлиги, тез-тиббий ёрдам бўлимига келиб тушаётган чақирувларга жавобан кўрсатилаётган ёрдамларни шахсан ўрганиб чиқилди.

Оқолтин ТТБ

Пандемия даврида тез тиббий ёрдам ходимларининг масъулияти янада ортганлигини, шифокорларни касаллик билан илк марта тўқнашишини англаган ҳолда, зарур эҳтиёт чораларини кўрилиши, акс ҳолда, эҳтиётсизлик оқибатида касалликка чалинган бемор билан контакт ўрнатилиши мумкинлигидан огохлантирди.

Шунингдек коронавирус касаллиги белгиларига ўхшаш касалликка чалинган беморларга алоҳида эътибор қаратилиши, аксарият ваҳимага тушиб қолган беморларга тўғри маслаҳатлар бериб ортиқча қўрқув ва саросима келтириб чиқармасликлари учун зарур тавсиялар берилиши лозимлигини таъкидлаб, ишларни тўғри ташкиллаштириш борасида масъул рахбарлар ҳамда ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page