“ТЕЗ ЁРДАМ” ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

“ТЕЗ ЁРДАМ” ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

@Sirdaryo
Фото: Адлия бошқармаси

Ўғлим 2015 йилда Сирдарё тиббиёт коллежини тугаллаб, қишлоқ врачлик пунктида фельдшер бўлиб ишлаяпти. ҚВП ҳудуддаги 4 та катта қишлоққа хизмат кўрсатади. Боламнинг элу-юрт хизматида эканидан жуда фахрланаман. Ҳатто иш ҳақи жуда кам бўлса ҳам (500 минг сўм ойлик иш ҳақи), доимо қўшимча даромад қилиш мақсадида ишдан бўш пайтларида иккинчи экин экиб, далама-дала юрса ҳам бирор маротаба “қўй шу ишингни” демаганман. Чунки ўғлим ўз касбини жуда севади. Бир неча бор Тошкент Давлат тиббиёт олийгоҳига топширди, омади келмади. Бу йил ҳам олийгоҳнинг даволаш факультетига топширган.

Адлия вазирлигининг "Телеграм"даги “Huquqiy axborot” каналига аъзо бўлганман. Ушбу каналда қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлиб бораман. Бугун каналда ️ “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ҳукумат қарорига кўра “Тез ёрдам” ходимлари қўшимча рағбатлантирилиши ҳақида ўқиб,  жуда хурсанд бўлдим.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиладиган, кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланадиган бўлибди.

Врач-ходимларга – 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм, ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм тўланар экан.

Катта ўғлим Акмалжон 2015 йилда Сирдарё тиббиёт коллежини тугаллаб, ҳарбий хизматдан сўнг қишлоқ врачлик пунктида фельдшер бўлиб ишлаяпти. Бир неча бор Тошкент Давлат тиббиёт олийгоҳига топширди, аммо, омади келмади. Бу йил ҳам олийгоҳнинг даволаш факультетига топширган.

Яқинда ўғлим ишлайдиган қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокорида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу кунларда барчамиз карантинда ўтирибмиз. Барча оила аъзоларимиз билан ковидга тест топширдик. Ўғлимга қишлоқлар аҳолисидан тинимсиз қўнғироқлар бўлиб турибди. У ўз масъулиятини ҳис қилган ҳолда телефон орқали тиббий маслаҳатларини аямайди. Шу билан бирга олийгоҳнинг кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўрмоқда. Яъни, вақтини бекорга сарфламаяпти, келажакка бўлган умидини ҳам сўндиргани йўқ. Янгиликни ўқиб, у ҳам албатта хурсанд бўлди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир даврда ҳукуматимизнинг аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ходимларига бўлган эътибори “Тез ёрдам” ходимларининг ишга бўлган рағбатини оширади. Ўғлим каби ёш фельдшерларнинг ўз касбига садоқатини мустаҳкамлайди.

Меҳригул ИСОҚОВА,
Сирдарё тумани Исломобод маҳалласи

Report Page