Мирзаобод туманидаги Ҳақиқат маҳалласи Барлос қишлоғида истиқомат қилаётган фуқаро Бобоева Дилдоранинг ижтимоий тармоқларда ёритилган мурожаатига муносабат

Мирзаобод туманидаги Ҳақиқат маҳалласи Барлос қишлоғида истиқомат қилаётган фуқаро Бобоева Дилдоранинг ижтимоий тармоқларда ёритилган мурожаатига муносабат

@Sirdaryo
Фото: Газета.uz

2020 йил 1 май куни “Сардоба сув омбори” тўғонида юз берган фавқулотда ҳодиса оқибатида зарар кўрган Ҳақиқат маҳалласи Барлос қишлоғи Сохибқрон кўчасида яшовчи фуқаро Бобоева Дилдоранинг хонадони туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва Ҳалқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилди. 

Вилоят ишчи гурухи тамонидан Хақиқит махалласида сув тошқини натижасида талофат кўрган хонадонларни ўрганиш давомида фуқаро Д.Бобоеванинг турмуш ўртоғи Бобоев Мурод 40,0 (қирқ) млн сўм пул маблағи ва майиший техника учун сертификат олувчилар рўйхатига киритилганлиги, хар бир хонадонларни қайта ўрганиш жараёнида фуқаронинг қайнонаси Бобоева Шарофат номига Давлатимиз томонидан 40,0 (қирқ миллион) сўмлик пул маблағи ва майиший техника учун сертификат топширилганлиги учун фуқаронинг турмуш ўртоғи М.Бобоев номига чиқарилган 40,0 (қирқ) млн сўмлик пул маблағи ва майиший техника учун берилган сертификат музлатилганлиги маълум бўлди. 

Фуқаро Д.Бобоевага Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов бошчилигида ўтказилган сайёр йиғилишда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғонидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича Хукумат комиссиясининг 2020 йил 14 майдаги № 05-05/1-1084-сонли баёнининг 5 банди яъни, талофат кўрган хар бир ижтимоий химояга мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун хар бир хонадонга 40,0 (қирқ) млн сўмдан мақсадли хомийлик маблағлари берилиши тўғрисида тушунтириб ўтилди. 

Фуқаро Д.Бобоевага зарур бўлган дори-дармонлар учун эса, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига керакли бўлган хужжатлар билан мурожаат қилса, белгиланган тартибда хисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан амалий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида тушунтириб ўтилди. 

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page