Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар 20 июлга қадар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор экан.

Шу сабабли ДТМ тўлов муддатини яна бир кунга узайтирди, дейилади таниқли блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг хабарида.

Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар бугун, 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

Report Page