Россия Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлганини эълон қилди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Россияда ҳарбий вирусологлар ҳамда Гамалея номли эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази ҳамкорлигида ишлаб чиқилган коронавирусга қарши биринчи вакцина тайёр. Xabar.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Цаликов «АИФ» газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

«Муттахассисларимиз ва миллий тадқиқот маркази олимлари синов натижалари бўйича якуний баҳони беришди. Коронавирусга қарши иммунитет олган барча кўнгиллилар шифохонадан чиқаётган вақтда ўзларини яхши ҳис қилишган», — дейди у.

Цаликовнинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари бундай тадқиқот ишларини олиб бориш учун илмий ва клиник салоҳиятга эга. Масалан, россиялик ҳарбий вирусологлар ва тиббиёт ходимлари хавфли касалликларга, шу жумладан, Эболага қарши вакциналар ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишган.

Report Page