Расман. Россиядаги Туркманистон элчихонаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарни инкор этди

Расман. Россиядаги Туркманистон элчихонаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарни инкор этди

@Sirdaryo
Фото: «xabar.uz»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда Россиядаги Туркманистон элчихонаси баёнотига таяниб, xabar.uz' хабар бериб ўтган.

«Бу мутлақо ёлғон. Биз бу хабарни инкор этамиз», - дейилади элчихона томонидан берилган баёнотда.

Мавзуга доир: ОАВда Туркманистон президентининг вафоти ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам кўплаб ОАВларда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бу хабарларнинг барчаси «Говорит Москва» радиостанциясининг Евроосиёдаги муаммоларни мониторинг қилиш маркази сиёсатшуноси ва директори Аслан Рубаевга таяниб тарқатилган.

Report Page