МУРОЖААТ МУҲОКАМАСИ

МУРОЖААТ МУҲОКАМАСИ

@Sirdaryo
Фото: ГулДУ матбуот хизмати

2019 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга кўра: Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилди.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати

Фармонда шунингдек, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишни ташкил этилиши белгиланди ҳамда 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳани бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган. 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилди. Ҳар бир вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этилиши тавсия қилинди. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Коррупцияга қарши курашиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бирига айланмоқда. Афсуски, айрим соҳаларда коррупция ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Коррупцияга қарши курашиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иши эмас, балки барчанинг иши бўлиши зарур. Чунки, коррупция нима? Унинг инсон обрў-эътиборини тўкишга, йўқотишига сабаб нафсдир.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати

2019 йил 17 июл куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ректорлари ва ўрта махсус таълим вазири иштирокидаги йиғилишда олий таълим соҳаси вакилларининг Ўзбекистон халқига мурожаати қабул қилинди. 2019 йил 19 июл куни Гулистон давлат университети жамоасининг умумий йиғилишида ректорларнинг Ўзбекистон халқига мурожаати муҳокама қилинди. Мурожаатни университет профессори, матбуот котиби Равшанбек Маҳмудов ўқиб эшиттирди. Муҳокамада университет ректори М.Ходжиев, Рус тили ва адабиёти кафедраси мудири М.Бойэшонов, Экология ва география кафедраси мудири Л.Қаршибоевалар сўзга чиқиб, мурожаатни қўллаб-қувватладилар. Коррупция – иллат эканлиги, унга қарши барчани курашиши зарурлиги таъкидланди.

Гулистон Давлат университети
Матбуот хизмати

Report Page