Сирдарёда ва бошқа ҳудудларда вазият қандай? (жадвал)

Сирдарёда ва бошқа ҳудудларда вазият қандай? (жадвал)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Шу йилнинг 20 июль куни мамлакатимизда 562 ҳолатда (Сирдарё вилояти 23 ҳолатда) касаллик қайд этилган. Шундан 63 нафари Карантин муассасаларида, 499 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Бухоро ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 314 нафар бемордан 9 463 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7 760 нафар бемордан 79 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 361 нафар, стационар карантинда эса 24 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page