Сирдарёда коронавирусдан вафот этган фуқаро — шифокор бўлган

Сирдарёда коронавирусдан вафот этган фуқаро — шифокор бўлган

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Аввалроқ хабар берганимиздек, айни дамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг аввалида вилоят ҳокими томонидан Сирдарёда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдириб ўтилган ҳамда унинг шифокор эканлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекциясига чалинган Сирдарёдаги илк ўлим ҳолати Гулистон туманида қайд этилганлиги ҳақида расман маълум қилинганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан (Гулистон туманида яшаган 69 ёшли Т. С. (эркак)да) мазкур ўлим ҳолати расман тасдиқланганди.

Report Page