Семинарга бормаган фермерни ИИБ ходимлари «йўқлаб» келишди (видео)

Семинарга бормаган фермерни ИИБ ходимлари «йўқлаб» келишди (видео)

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Қашқадарё вилояти Касби тумани ММТП ҳудудидаги фермер хўжалиги раҳбари ҳокимлик томонидан ўтказилган семинарга бормагани учун унинг уйига бир гуруҳ ички ишлар ходимлари «йўқлаб» келишди. Бу ҳақда «Facebook»даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳига шу ҳақдаги видео ва фермерларнинг мурожаати нусхаси жойланди.

xabar.uz'нинг ёзишича, мурожаатда Касби туман ИИБ томонидан (шу йилнинг 14 июль куни) кун жазирамасида, айни тушлик вақтида далада фермерликлар ходимлари учун семинар ташкил қилиниб, иш юритувчиларга пахта даласида мажбуран маҳаллий ўғит ташитилгани айтилади. Шунингдек, фермерларнинг ҳақорат қилингани ва айримларига зўрлик ишлатилганидан шикоят қилинган.

Видео: xabar.uz

Видеода эса бир гуруҳ ИИБ ходимлари семинарга бормаган фермернинг уйига келиб, уни сўроқ қилаётганини кўриш мумкин.

Report Page