Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида сайёр қабул ўтказилди.

Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида сайёр қабул ўтказилди.

@Sirdaryo
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram

2019 йил 20 июль куни Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида, Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчилари билан сайёр қабул ўтказилди.

Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram

Мазкур тадбирда Гулистон ҳарбий прокуратураси катта терговчиси адлия капитани М.М.Парпиев, Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси чақирув бўлинмаси бошлиғи подполковник Б.Ф.Турсунов, Сирдарё вилояти Бандлик бошқармаси мутахассиси З.С.Эрбўтаев, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бўлими бошлиғи А.Н.Шаматов, Халқ таълими бошқармаси методисти А.А.Холиқназаров, Сирдарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари О.Р.Маматов, Сирдарё вилояти Давлат хизматлари агентлиги маркази Гулистон шаҳар бўлими бошлиғи С.Т.Тўрабеков, Гулистон Давлат униерситети кафедра мудири Ф.Б.Ниязов, Вилоят хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Н.А.Ғофурова, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанки” мутахассиси Э.Ш.Тўқсонов, “Ҳамкорбанк” мутахассиси И.А.Махмудов, “Туронбанк” мутахассиси Н.У.Абдурасулов, “Қишлоққурилишбанки” мутахассиси Д.Х.Тажиев, Марказий банк мутахассиси Ғ.Қ.Холиқбердиев, Миллийбанк мутахассиси Т.Ш.Худойбердиев, Асакабанк мутахассиси Ж.А.Тошпўлатов ҳамда Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг туман-шаҳар бўлимлари ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчилари иштирок этди.

Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram

Тадбирдан кўзланган мақсад, тадбир иштирокчиларининг ечимини топмаётган муаммоли масалаларини ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлариини таъминлаш ва бузилган ҳуқуқларини тиклашдан иборатдир.

Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram

Сайёр қабул давомида иштирокчиларнинг 15 та мурожаатлари бўйича шу ерни ўзида тушунтиришлар берилди. Қўшимча текшириш талаб этиладиган 2 та мурожаат Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган ҳолда мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram
Фото: Шухрат Юнусов / Telegram

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонунлар, амалдаги қонунларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.

Сирдарё вилояти
Мудофаа ишлари бошқармаси
Матбуот хизмати

Report Page