Шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконларига боришимиз мумкинми?

Шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконларига боришимиз мумкинми?

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Мазкур саволга "Koronavirus Info" каналида жавоб берилган:

Шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар.

Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!

Шунингдек, шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади: 

аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Report Page