Гулистонда муҳандис корхона ишчисини темир бўлаги билан жароҳатлади

Гулистонда муҳандис корхона ишчисини темир бўлаги билан жароҳатлади

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

2019 йил 14 июль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳар ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 19 июнь куни, вақтинча Тараққиёт маҳалласида яшовчи “Вангда металл” МЧЖ муҳандиси 35 ёшли Л.Ж. иш жойида ўзаро жанжал сабаб шу МЧЖ ишчиси, Мирзаобод туманида яшовчи 21 ёшли С.Қ.нинг бошига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган. Натижада С.Қ. касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Л.Ж.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page