«Қонун барча учун баробар: Сирдарёда мансабдор шахсларнинг ҳам автотранспорт воситалари жарима майдончасига олинмоқда» — Сирдарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат бошқармаси

«Қонун барча учун баробар: Сирдарёда мансабдор шахсларнинг ҳам автотранспорт воситалари жарима майдончасига олинмоқда» — Сирдарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат бошқармаси

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ДСЭНБ

Бу ҳақда Сирдарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан Sirdaryo Xabarlari'га хабар берилди.

"Жорий йилнинг 10-июлидан 15-июл кунига қадар вилоятимизда хамкор ташкилотлар иштирокида, карантин талабларини бузган 110 нафар фуқароларнинг автотранспорт воситалари жарима майдончасига олиниб, жами 343 420 000 (20 баробарнинг имтиёзли 70 % хисобида) сўм миқдорида маъмурий хужжатлар расмийлаштирилди.

Автотранспорт воситасида асоссиз хамда мақсадсиз харакатланган фуқаролар карантин талабларини қўпол равишда бузган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-бандига асосан жисмоний шахсларга энг кам иш хаққининг 20 баробаридан 30 баробаригача (15 кун ичида тўланса жарима суммасининг 70 % миқдори)да, маънсабдор шахсларга нисбатан энг кам иш хаққининг 30 баробаридан 50 баробаригача (15 кун ичида тўланса жарима суммасининг 70 % миқдори)да маъмурий хужжатлар расмийлаштирилади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, матбуот хизматининг қўшимча қилишича мансабдор шахсларнинг ҳам автотранспорт воситалари жарима майдончасига олинмоқда.

Бошқарма ўз навбатида фуқаролар ва тадбиркорларни карантин талабларига қатъий риоя қилишга чақирган:

"Азиз фуқаролар мақсадимиз жарима қилиб, оғриқли нуқтага тегиш эмас, бунинг пировардида сиз -у бизнинг сихат-саломатлигимизни ўйлаб қилинаётган сайъ-харакатлардир.

Ҳурматли фуқаролар белгиланган вақтлардан ташқари автотранспорт воситасида харакатланишни чекланг! Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг.

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗМАНГ зероки ҚОНУН БАРЧА УЧУН БАРОБАРДИР!", - дейилади бошқарма хабарида.

Report Page