Дональд Трамп вакцина борасида хушхабар борлигини билдирди

Дональд Трамп вакцина борасида хушхабар борлигини билдирди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп «Twitter»даги саҳифасида вакцина борасида хушхабар борлигини билдирди.

Президент айнан қандай хушхабар эканлигига изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар сифати назорати бошқармаси (FDA) коронавирусга қарши тўрт хил вакцинанинг клиник синовларига рухсат берганди.

Бироз вақт ўтиб, АҚШ ҳукумати «Novavax» компаниясига 1,6 миллиард доллар ажратгани, Америка ҳукумати ҳали ҳеч бир вакцина ишлаб чиқарувчисига бунча пул бермагани хабар қилинганди.

Report Page