Президент Алишер Шодмонов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилди

Президент Алишер Шодмонов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият муҳокама қилинди.

"Халқ Сўзи Online"нинг ёзишича, йиғилишда аҳоли коронавирус ва бошқа касалликлар бўйича қаерга бориб мурожаат қилишни ва даволанишни билмай, сарсон бўлмоқда. Шошилинч тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб тушиш қийинлашиб кетган.

Вирус юқтирганлар сони пойтахтда 4 минг 92 тани ва Тошкент вилоятида 1 минг 498 тани ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакат бўйича касалларнинг 40 фоизи деганидир. Тошкент шаҳрида коронавирусдан ўлим сони ҳам кескин кўпайиб, 45 тага етган.

Президент бундай ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, эпидемиологик вазиятнинг салбий ўзгаришларига тайёр бўлишни таъминламагани, бу касаллик билан «пастга тушиб» мукаммал шуғулланмагани учун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Report Page