Сирдарёдаги энг катта реклама монитори ўрнатилмоқда

Сирдарёдаги энг катта реклама монитори ўрнатилмоқда

@Sirdaryo
Фото: «Dantes Construction» МЧЖ

Бу ҳақда Sirdaryo xabarlari'га «Dantes Construction» МЧЖ таъсисчиси Дантес Устаджалилов томонидан хабар берилди.

"Гулистон шаҳридаги "Янги деҳқон бозори" ҳудудига яқин жойга, 114 метр квадрат майдонга Сирдарёдаги энг катта реклама монитори ўрнатилмоқда", - дейилади мазкур хабарда.

Маълум бўлишича, реклама монитори FULL HD сифатли айлана шаклида ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши юзасидан Гулистон шаҳар ҳокимининг қарори имзоланиши кутилмоқда. Мазкур лойиҳа қисқа муддат ичида қуриб битказилади ва жорий йил мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

"Ушбу реклама монитори ўрнатилиши нафақат ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларимиз учун фойдали, балким шаҳримиз чиройига ҳам чирой қўшишига ишонамиз", - дейди Дантес Устаджалилов.

Фото: "Humo Guliston" меҳмонхонаси

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек мазкур компания томонидан Ўзбекистондаги энг баланд бинолардан бири Гулистон шаҳрида бунёд этилмоқда. Лойиҳага кўра, унинг баландлиги 21 қаватдан иборат бўлади.

Report Page