"Аёлларимизни нафақат асраб авайлашимиз керак, балки уларга муносиб иш ўринларини яратишга хам катта эътибор беришимиз зарур" Ховос туман ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович

"Аёлларимизни нафақат асраб авайлашимиз керак, балки уларга муносиб иш ўринларини яратишга хам катта эътибор беришимиз зарур" Ховос туман ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳунармандчилик билан шуғулланишни тарғиб этиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, пиллачилик соҳасида касаначиликни кенгайтириш орқали бандлигини таъминлаш борасида туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек жорий йилнинг 14 июль санасида Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Ушбу видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топгириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун 15 июль санасида туманимиз ҳокими У.Камолов тумандаги фаол аёллар билан учрашди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Учрашувда туманимиз ҳокими томонидан хотин-қизларга яратилиши режалаштирилган шароитлар тўғрисида гапириб ўтдилар ва муттасадди раҳбарларга ушбу йўналишда қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар ҳамда ўз ўрнида уларнинг фикр-мулоҳазаларини тингладилар. Шундан сўнг тегишли муттасаддиларга ўз топшириқларини бердилар, яьни хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш тизимини тез кунларда ишлаб чиқиш топшириғини бердилар.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

"Биз учун хотин-қизларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш муҳим ахамият касб этади" Камолов Учқун Ибрагимович

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page