Адолат тарафдори бўлган депутат

Адолат тарафдори бўлган депутат

@Sirdaryo
Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Инсоният яралибдики, ўз ҳаётий эътиқоди ва яшаш принципига амал қилиб яшашга ҳаракат қилади. Бугун жамиятда юз бераётган воқеаларга муносиб муносабат билдира олиш эса шахснинг ҳаётий формуласидаги асосий кўрсаткичларнинг ифодаси. Масалан адолат ва одилликни ҳар нарсадан устун қўядиган инсон ўзининг ҳақиқат формуласига эга бўлади.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан  номзоди кўрсатилиб, бугунги кунда Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати сифатида халқнинг вакилига айланган Носир Маҳмудович Эгамбердиев ҳам ҳақиқат формуласига амал қиладиган адолат тарафдорларидан бири, десак муболаға бўлмайди. Унинг ташаббуси билан қиланаётган амалий  ишлар тахлил қилинганда синовли кунларда одамларга елкадош бўлиш ва берган ваъдасини бажара олиш депутатларнинг қоғоздаги эмас амалдаги дастури эканлигини яна бир  бора  исботлади. Келинг ҳаётий мисоллар билан далиллашга ўтайлик.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб у ўзи сайланган “2-Маданият” сайлов округи ҳудудидаги “Маданият” ва “Улуғ йўл” маҳалласида истиқомат қилувчи 250 та оилага  ўзининг беминнат кўмагини кўрсатди. Яъни хонадонма-хонадон юриб спорт кийимлари, антисептик воситалари, озиқ-овқат махсулотларини тарқатди. Кутилмаганда эл бошига тушган Сардоба талофатидан жабр кўрган ва Гулистон шаҳридаги Юридик коллеж биносига вақтинчалик жойлаштирилган аҳоли  учун ўзи фаолият юритаётган “Зиннур” корхонаси томонидан 33 млн сўмлик спорт оёқ кийимларини бепул тарқатди. Яқиндагина Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ва боқувчисини йўқотган уч нафар аёлларнинг хонадонларини таъмирлаш учун қурилиш молларини етказиб берди. Лекин қилган ҳайру-саҳовати ҳақида номма-ном ёки ёрдам кўрсатилган инсонларнинг исм-шарифларини ёритишимизни ҳохламадилар.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

- Мен буни депутат бўлганим учун қилдим, мақтаниш учун эмас, - дейди сабабини сўраганимизда. Яна ҳар ишда адолат бўлишини хоҳлаганим учун ҳам “Адолат” СДП ни танладим ва унинг депутати бўлдим. Чунки адолат тарафдори бўлган депутатлар ҳамиша халқнинг орасида юради, вазиятга одиллик билан ёндашади. Зеро, адолат бор жойда ҳар қандай масаланинг ечими бор. Адолат эса саҳоват билан ёнма-ён бўлиши керак, - дея фахр билан қўшимча қилади Носир Маҳмудович.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Дарҳақиқат, адолат тарозисида ўлчанган ҳар қандай вазият ёки масала депутатнинг ҳақиқат формуласини халқнинг ишончи билан мукаммалаштиришига сабаб бўлади. Халқнинг вакили бўлишдан мақсад ҳам шу аслида.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page