“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танлови Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди
SirdaryoЖорий йилнинг 15 июль куни Гулистон шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва саънат мактабида кўрик-танловнинг вилоят босқичида ҳудудий туман ва шаҳар босқичларидан совринли ўринларни қўлга киритган 24 нафар ижрочилар ўзлари тайёрлаб келган ижод намуналари билан қатнашди.
Эътироф этиш жоиз, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танлов ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби туйғуларни тараннум этадиган, маҳорат билан ижро этилган ижод намуналарини танлаб олиш ва халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришга хизмат қилаяпти.
“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якуни бўйича ҳакамлар хайъати қарор билан:
1) 1-ўринни Қурбонова Хилола
2) 2-ўринни Маъмирова Мадина
3) 3-ўринни Баҳодир Хўжақулов
“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танлови республика босқичида Қурбонова Хилола, Маъмирова Мадина ҳамда Баҳодир Хўжақуловлар иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Кўрик-танловни ўтказишда асосий мақсад ва вазифаси, халқимиз авваламбор униб ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватан муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ушбу танловнинг асосий мақсадларидир.
Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси
матбуот хизмати