Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати "Sirdaryo Xabarlari" телеграм каналида йўл-транспорт ҳодисасига оид ёритилган видео-лавҳага расмий муносабат билдирди

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати "Sirdaryo Xabarlari" телеграм каналида йўл-транспорт ҳодисасига оид ёритилган видео-лавҳага расмий муносабат билдирди

Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

2019 йил 15 июль куни соат 19-40 ларда фуқаро А.Т. ўз бошқарувидаги Матиз русумли 30 N 697 CA Давлат белгили автомашина Сардоба тумани ҳудудидан ўтган М34 йўлининг 939 кмда Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб йўналишида кетаётган фуқаро В.К бошқарувидаги ВАЗ 2106 русумли автомашинани орқасидан уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада Матиз автомашинасидан ёнғин келиб чиққан. Иккала автомашина ҳайдовчи ва йўловчилар ўз вақтида автомашинадан тушишга улгуришган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Мавзуга доир: LIVE: Оқолтин-Сардоба туманлари йўналишидаги катта йўл трасса-бетонкада матиз ёниб кетди

Ҳозирда йўл транспорт ва ёнғин ҳодисаси бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишлари ва белгиланган тезликдан оширмасдан ҳаракатланишлари сўралади

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Report Page