Вилоятда ҳосил байрами кенг нишонланди

Вилоятда ҳосил байрами кенг нишонланди

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: sirdaryo.uz

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан жорий йил бошоқли дон экинлари етиштириш бўйича давлат шартнома режасини бажарган Оқолтин туманидаги фидоий деҳқон ва фермерлар, механизатор ва комбайнчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этиб, барча деҳқон ва фермерларни эришилган ғалаба билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек тадбир давомида Оқолтин туманида 20 нафар илғор фермерларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари, жумладан

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

8 нафарига телевизор, 12 нафарига кир ювиш машиналари, 7 нафар отряд раҳбарларига музлатгич ва 10 нафар хайдовчиларга кир ювиш машиналари тантанали равишда топширилди.

Мазкур тақдирлаш маросимлари вилоятнинг қолган туманларида бўлиб ўтиб, эсталик совғалари ўз эгаларига топширилди.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Сирдарё тумани.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Сайхунобод тумани.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Сардоба тумани.

Шу билан бир қаторда Гулистон шаҳридаги Тўра Сулаймон номли ёзги амфитеатр майдонида вилоятнинг “Ҳосил байрами” нишонланди. Ҳосил байрамида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ички ишлар вазири ўринбосари М.Жўраев, Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси, прокуратура, солиқ бошқармаси бошлиқлари, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар, вилоятнинг фидоий деҳқон ва фермерлари, механизатор ва комбайнчилар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: sirdaryo.uz

Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, деҳқон ва фермерларимизни, барча дала меҳнаткашларини ризқ-рўзимиз ва бойлигимиз манбаи, дастурхонимизнинг тўкинлиги, тўқчилик белгиси бўлган ғалладан бу йилги мавсумда 468 минг тоннадан зиёд юксак хирмон бунёд этилганлиги, Сирдарё тарихида мисли кўрилмаган меҳнат ғалабасини қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшган барча меҳнаткашларни самимий табриклади.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Тадбир давомида вилоят раҳбари ғалла топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажарган туман сектор раҳбарларига “Президент совға”ларини тантанали равишда топширди.

1-ўрин бу йилги мавсумда энг кўп ғалла топширган Оқолтин туманига Президентимиз совғаси сифатида “Патриот” автомобили, 2-ўрин Боёвут туманига “Нива” автомобили, 3-ўринни бир йўла икки туман Сайхунобод ҳамда Сирдарё туманлари қўлга киритиб, Сайхунобод туманига Президентимиз совғаси сифатида “КОБАЛТ” автомобили, Сирдарё туманига эса “ДАМАС” автомобили топширилди.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Шунингдек, 2019 йил бошоқли дон экинлари етиштириш бўйича давлат шартнома режасини биринчилардан ҳамда бир кунда бажарган Мирзаобод, Сардоба ва Ховос туманларининг ҳар бири Президентимизнинг совғалари “ЖЕНТРА” автомобиллари, Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни тизимли ташкил этиш мақсадида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг Ховос, Мирзаобод, Сайхунобод туманлари Кенгашлари ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгашига Президентимизнинг совғалари “ДАМАС” автомобиллари тантанали топширилди.

Байрамга республикамизнинг таниқли хонандалари, сўз усталари ташриф буюриб, барча йиғилганларни оханграбо куй ва қўшиқлари билан бахраманд этди.

Фото: sirdaryo.uz

Бундай ўтказилаётган тадбирлар миришкор, меҳнаткаш деҳқонларимизнинг кайфиятини кўтариб, келгуси ҳосилдорликнинг юқори бўлишига замин яратади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page