Дунёдаги энг катта сув ости ресторани ҳақида биласиз-ми?
@SirdaryoРесторан Hurawalhi Maldives Resort меҳмонхонасининг ичида жойлашган. Англаганингиздек, у Мальдив оролларида.
Меҳмонхона мажмуаси Хурахани оролида жойлашган. У Хулуле халқаро аэропортидан 120 километр узоқликда.
Маржон қоялар яқинида денгиз тубида яшайдиган тропик жонзотлар, кўплаб балиқлар, акулалар бемалол сузиб юради.
Сиз бу расмни қўрқмасдан томоша қиляпсиз. Ким билади акулалардан бири ҳимоя тўсиғидан ўтиб, ресторанга тушиб қолса нима бўлади?
Ресторан океан тубида 5,8 метр чуқурликда жойлашган. Лавиани атоли дайвинг, яъни шўнғиш учун энг гўзал жойлардан бири ҳисобланади. У Маледан шимолда жойлашган ва ўз таркибига 64 та у қадар катта бўлмаган оролларни қамраб олади.