Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига! Охирги абитуриентгача!

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига! Охирги абитуриентгача!

@Sirdaryo
Фото: Гулистон Давлат университети

Бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шакли учун ҳужжатларни қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) шу йилнинг 15 июль санасида якунланади. Шу билан бирга ОТМлардаги қабул комиссиялари охирги абитуриент рўйхатдан ўтгунга қадар фаолият кўрсатади.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий манбаларда тарқатилаётган ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгани, муддати узайтирилгани ва бошқа шу каби асоссиз хабарларга ишонмасликни сўраймиз.

2019/2020 ўқув йили қабули билан боғлиқ ҳар қандай янглик вазирликнинг веб-сайти (edu.uz) ва Гулистон давлат университетининг веб-сайти (guldu.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Барча абитуриентларга омад ёр бўлсин!

Гулистон Давлат университети

Матбуот хизмати

Report Page