Ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларга бир соатдан вақт ажратиш топшириғи берилди

Ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларга бир соатдан вақт ажратиш топшириғи берилди

@Sirdaryo
Фото: Everyday.uz

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда Президент ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларга бир соатдан вақт ажратиш бўйича топшириқ берди.

“Ҳокимларга шундай топшириқ. Эрталаб 08:00 дан 09:00 гача ва кечқурун 21:00 дан 22:00 гача ижтимоий тармоқларда тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак. Ана шунга эътибор қиламиз”, – деди Президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев шифокорлар масаласига ҳам эътибор қаратди.

“Эпидемиологик шифокорларимиз бошқа бўлиб қолди, тиббиёт шифокорларимиз бошқа бўлиб қолди. Ундай бўлиши керак эмас. Тартиб интизом билан ҳамма тиббиёт ходимларини мана шунга жалб қилиш керак”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Report Page