Сирдарёда бугунги пандемия шароитида аҳоли суюлтирилган ҳамда табиий газ билан қанчалик таъминланмоқда? (рақамлар)

Сирдарёда бугунги пандемия шароитида аҳоли суюлтирилган ҳамда табиий газ билан қанчалик таъминланмоқда? (рақамлар)

@Sirdaryo
Фото: "Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ

Бугунги пандемия шароитида аҳолини суюлтирилган ҳамда табиий газ билан узлуксиз таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.  Бу борада “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖ томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида тақсинга лойиқ ишлар амалга оширилди. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖ томонидан табиий газ етиб бормаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1-ярим йилида 6 217,7 тонна суюлтирилган углеводород гази олиб келиниб, истеъмолчиларга етказиб берилган. Бошқача айтганда, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини таъминлаш режага кўра, 6 158,35 тонна суюлтирилган углеводород гази фонди 6 239,42 тоннага ёки 101,3% га бажарилган. 

Фото: "Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ
Фото: "Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ

Кези келганда яна бир ҳолатга эътиборингизни қаратмоқчимиз, шу йилнинг 1-май куни  “Сардоба” сув омборининг 6 - пикетидаги ўпирилиш оқибатида талофат кўрган ҳудудлардан аҳолини қисқа муддатда эвакуация қилиш жараёнида “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖ тасарруфидаги 23 та ISUZU, 10 та ГАЗЕЛЬ, 1 дона ISUZU автобуси қутқарув ишларига жалб қилинди. Натижада  сув тошқини рўй берган ҳудудда олиб борилган эвакуация вақтида  минглаб инсонлар ҳаёти ва соғлиги сақлаб қолинди.  Шу билан биргаликда техноген фалокат оқибатида уй-жой ва мол-мулкидан айрилган фуқароларнинг бир қисмига 200 дона маиший газ плиталари етказиб берилди. Бу ишлар билан бир қаторда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ўз вақтида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида талофат кўрган ҳудудларда суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш, шунингдек талофат оқибатларини бартараф этишда ва қурилиш ишларини амалга оширишда фаолият олиб бораётган кўнгиллилар ва республикамизнинг турли ҳудудларидан келган қурувчиларни иссиқ овқат ва чой қайнатишлари учун май-сентябр ойларига қўшимча 100,0 тоннадан жами 500,0 тонна суюлтирилган углеводород гази ҳамда 1000 дона маиший газ баллонлари ажратилди.

Фото: "Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ

Ҳозирда талофат кўрган ҳудудларда қурилаётган кўп қаватли биноларга келгусида табиий газ ётказиб берилишини инобатга олиб улардаги аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектларини қайта хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида айтганда, “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖ ўз фаолиятини “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилмоғи керак” тамойили асосида олиб бормоқда.

"Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ матбуот хизмати

Report Page