АТ “Халқ банки” Гулистон филиали бўлажак ёш тадбиркорнинг кредитини кечиктирди...

АТ “Халқ банки” Гулистон филиали бўлажак ёш тадбиркорнинг кредитини кечиктирди...

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сон Фармони ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида бизнес юритиш тартиб-таомилларини сезиларли даражада соддалаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва молиявий манбаларни кенгайтириш орқали тадбиркорликнинг изчил ўсиши таъминланмоқда.

Аҳолининг турли қатламларини, шу жумладан ёшлар, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳамда кичик корхоналарнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор дастурлар амалга оширилмоқда. Биргина “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун 7,2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Шу билан бирга, бир қатор ҳал этилмаган муаммолар сақланиб қолмоқда, айниқса ер участкаларини ажратиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда, тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмасидан, кредит ва бошқа молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини таъминлашда бюрократик тўсиқлар ва сансалорликлар учрамоқда.

Мисол учун, Гулистон тумани, Юлдуз МФЙ, Шоҳ кўчаси, 50-уйда яшовчи фуқаро Боратов Шермуҳаммаднинг “Хар бир оила тадбиркор” дастури бўйича АТ “Халқ банки” Гулистон филиалидан балиқчилик учун кредит ажратилмаётганидан норози бўлиб қилган оғзаки мурожаати Гулистон туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида адлия бўлими аралашуви билан АТ “Халқ банки” Гулистон филиалининг 2020 йил 15 июндаги 11/108-сонли хатига кўра, 09.06.2020 йилдаги тўлов ҳужжати асосида балиқ чавоқлари сотиб олиш учун 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм миқдордаги пул маблағи ажратилган ҳолда мурожаати қаноатлантирилди.

Ҳозирда бўлажак ёш тадбиркор балиқчилик фаолиятини бошлаш арафасида.

Хайитбой Сайитов,
Гулистон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Report Page