Сирдарё вилоятини талофат кўрган ҳудудларда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва вилоят СЭОМ ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Сирдарё вилоятини талофат кўрган ҳудудларда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва вилоят СЭОМ ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

@hokimiyatpress

2020 йил 14 июль Гулистон шаҳар

2020 йил 1 май куни соат 05-55 да Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиш натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари талофат кўрган.

Талофат кўрган ҳудудларда жами 31906 га ер майдони, 10 та МФЙлардаги 4351 та турар жойлар, 7 та қабристон, 3229 та ҳожатхоналарни сув босган.

Ушбу сув омборидан сув чиқиши натижасида талофат кўрган ҳудудлардан Сардоба, Мирзаобод, Ховос, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё туманларига ва Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарларга жами 5544 нафар фуқаролар 109 та жойга эвакуация қилинган.Шундан 14 та муассасаларда 1884 нафар ва 95 та маҳалалардаги хонадонларга 3606 нафар фуқаролар жойлаштирилган.

Эвакуация қилинган фуқароларни тана ҳароратини ўлчаш учун 90 дона пирометр, 226,25кг. Гипохлорид калций ва 503 дона антисептик восита 3682 дона ниқоб, 2761 дона қўлқоп  ҳамда тиббиёт ходимларига 118 та ҳимоя кийими комбензонлар билан таъминланди. Эвакуация қилинган ва талофат кўрган ҳудудлардаги фуқаролардан коронавирус инфекциясига намуналар олинмоқда.

Мазкур талофат кўрган ҳудудларда дезинфекция тадбирларига ва эпидемиологик хотиржамликни таъминлашга вилоят, шаҳар ва туман СЭОМлардан  50  нафар врач ва врач ёрдамчилари, 55 нафари дезинфекторлар ҳамда 55 та техникалар ва бошқа воситалар жалб этилди

Вилоят бўйича талофат кўрганлар ҳудудларда яъни Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида жами 12628 та объектларда 5091108 кв.метр майдонда дезинфекция тадбирлари ўтказилди. 

Сардоба туманида 4974 та объектларда 1059839 кв.метр, Оқолтин туманида 6406 та объектларда жами 25582024 кв.метр ҳамда Мирзаобод туманида 1248 та объектларда жами 1449245 кв.метр майдонда дезинфекция тадбирлари ўтказилди.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда бўғимоёқли ҳашаротларга қарши 4556 та хонадонда 201365 кв.метр майдонда дезинсекция тадбирлари ўтказилди.  

Талофат кўрган ҳудудлардан ҳамда эвакуация қилинган фуқаролар жойлаштирилган жойлардан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари қошидаги лабораторияларга ичимлик сувидан 4252та, шундан 14 та кимёвий, 6 та бактериологик кўрсаткичи, очиқ сув ҳавзаларидан 1958 та, шундан 29 та кимёвий, 1 та паразитар кўрсаткичи, тупроқдан 1988 та, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан 2843 та, шундан 12 таси, дезинфекция суртмалари 2852 та шундан 63 таси талабга жавоб бермаган. Мазкур талабга жавоб бермаган лаборатория текширувлари бўйича тегишли санитария-эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Юқумли касалликлар қўзғатувчиларини аниқлаш учун бактериология лабораториясига ичимлик сувидан 1477 та ва очиқ сув ҳавзаларидан 637 та намуналар олинган мусбат натижа аниқланмаган.

Сув тошқини натижасида талофат кўрган ҳудудлардаги 32670 нафар аҳолидан 23275 нафарига тетрациклин ҳамда 5350 нафар аҳолига сальмонеллёз бактериофаглар тарқатилган.

Гулистон шаҳарда жами 5 та шундан, Туркистон МЧЖда 3 та ва Автотех хизматда 2 та стационар дез камералар кийим-кечакларни, кўрпа-тўшакларни ва чойшабларни буғ усулида дезинфекциялаш учун ўрнатилган ҳамда ушбу тадбирларга 12 нафар ходимлар жалб этилган.

Шу кунгача 2466 дона кўрпа, 4403 та кўрпача, 4221 та ёстиқ, 1377 та адеол, 41540 кг кийим кечак, 526 кг чойшаблар, 449 дона чопонлар зарарсизлантирилди.

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида кириш-чиқишларни назорат этиш учун Сардоба туманида “Қўрғонтепа” МФЙ, Оқолтин туманида “Шодлик”, “Саховат” МФЙдаги М-39 катта магистрал йўлидаги “Сардоба” ДАН, Мирзаобод туманида Ҳақиқат МФЙ ва Навбаҳор” МФЙ постлари ташкил қилинган.

Мазкур блок постларидан жами 13703 та транспорт воситаларида 19796 нафар фуқаролар ўтган ва ушбу фуқаролар орасида тана ҳарорати юқори бўлганлар аниқланмади ҳамда “қизил” ҳудуддан келган 35 нафар фуқаролар қайтарилди.

Талофат кўрган ҳудудлардан эвакуация қилинган аҳоли орасида юқумли ва коронавирус ҳамда ўткир ичак касалликларни олдини олиш юзасидан марказ ходимлари томонидан санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда, шундан 5121 нафар фуқаролар орасида суҳбатлар ташкил этилди ва 11153 та эслатмалар тарқатилди.

Ҳурматли фуқаролар коронавирус пандемияси даврида ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига хавф солмаслик учун қуйидаги карантин талабларига риоя этишингиз тавсия этилади:

-хонадонлар озодалигини сақланг!

-тиббий ниқобда бўлинг, (ниқоб)ни камида 2-3 соатда алмаштириб туринг!

-ошхона, болалар хонаси ва дам олиш хоналарида оила аъзолари ўртасида камида 2.0 метр оралиқ масофа бўлишини таъминланг!

-қўлларингизни ҳар соатда ҳамда ҳожатхонага кириб чиққандан сўнг, овқатланишдан олдин совунлаб ювиб туринг, қўлни тозалашда намли салфеткалардан фойдаланинг!

- бемақсад кўчага чиқманг ва кўчага чиққанда ҳам атрофдагилар билан қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашмасликка ҳаракат қилинг!

-хонадондаги хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг!

-ҳожатхонани мунтазам равишда зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида зарарсизлантириб туринг!

-ўзингиз ишлатган ниқоблар, салфеткалар, қўлқопларни очиқ ҳолда қолдирманг махсус қутиларга ташланг!

-Сизда нафас аъзолари касалликлари аломатлари- йўтал, нафас қисиши, тана ҳарорати кўтарилса зудлик билан тез тиббий ёрдамга 103 га мурожаат этинг!

-Энг муҳими шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг ва уйда қолинг!

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Report Page