Гулистондаги "қизил" ҳудудли кўчаларга фуқароларни огоҳликка чақирувчи тарғибот баннерлари илинмоқда

Гулистондаги "қизил" ҳудудли кўчаларга фуқароларни огоҳликка чақирувчи тарғибот баннерлари илинмоқда

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бу ҳақда фаол кузатувчиларимиз томонидан @SirdaryoBOT орқали келиб тушган фото ва уларга битилган изоҳларга кўра маълум бўлди.

"Гулистон шаҳридаги парк (Навоий шоҳ) кўчасида, шунингдек 2-микрарайон (мавзе)да ҳам ҳудди шу каби реклама (тарғибот баннери)ни кўрдим", - дейилади кузатувчиларимиздан бирининг бизга юборган фотога битилган изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча 13 июль куни хабар берганимиздек Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар ҳақида маълумот берилган эди. Унга кўра, Сирдарё вилоятида 12 июль 2020 йил ҳолатига коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар сони 90 нафарни ташкил этади. Шундан 54 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлса, 36 нафари уй шароитида белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда. 588 нафар фуқаро ва уларнинг 2321 нафар оила аъзолари тиббий назоратга олинган.

Шунингдек, Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан Sirdaryo Xabarlari'га тақдим қилинган "Вилоятимизда ҳудудида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги маълумотига кўра, вилоятда жорий йилнинг 13 июль кунида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган 15 нафар фуқаролар орасида қайд этилгани маълум бўлган эди.

Бундан кўриниб турибдики, барчамиз ўзимизни ва яқинларимизни эҳтиёт қилишимиз, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз зарур! Огоҳ бўлайлик!

Report Page