Шоҳжаҳон Эргашев автоҳалокатга учрамагани маълум бўлди
@SirdaryoПрофессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев автоҳалокатга учрамаган. Бу ҳақда спортчининг ўзи Оламспортга маълум қилди.
daryo.uz'нинг ёзишича, Эргашевнинг Москвада ЙТҲга учрагани ҳақидаги маълумотлар асоссиз. Шоҳжаҳон, шунингдек, 17 август куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказишини таъкидлаган.