Ховос тумани маркази янада ажойиб кўринишга эга бўлмоқда (фото)

Ховос тумани маркази янада ажойиб кўринишга эга бўлмоқда (фото)

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда Ховос туманининг барча ҳудудларида аҳолимизга энг яхши турмуш шароитларини яратиб бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Ховос тумани маркази қайтадан қурилмоқда ва ушбу қурилиш ишлари ўз якунига етиб қолди, бундан ташқари туманимизда саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, хозирги вақтда тўлиқ қувват билан ишламоқда. Ушбу бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан вилоятимиз ва туманимиз рахбарларининг самарали меҳнатлари эвазига десак адашмаган бўламиз.

Мавзуга доир: Ховос туманининг Жиззах вилояти Зомин туманидан кириб келишдаги шарқий дарвозаси янгича ва гўзал кўринишга эга бўлди (фото)

Бугун 13-июль куни туманимиз чиройига ўзининг виқорли кўриниш билан чирой қўшган байроғимиз сурати ила ўзини намоён этган, мохир усталаримиз томонидан қурилган ёзув пайдо бўлди. Ушбу суратда "Mening ko'hna Xovosim" ёзуви акс этган бўлиб туманимизни обод қилишда ва юксакларга кўтаришда ўзимиз маъсул эканлигимизни билдиради. Туманимиз ободлигига хар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page