Сирдарё вилоятида коронавирус инфекциясига тест таҳлили олувчи марказлар ташкил этилди
@SirdaryoБу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, лаборатория таҳлилини олувчи мазкур марказлар Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда Сирдарё вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биноларида жойлашган.
Иш вақти: душанба-шанба кунлари соат 09-00 дан 12-00 гача.
Профилактика куни: Чоршанба
Телефон рақами: 67-226-38-27, 67-226-49-80