“Шириншаҳаргаз” филиали томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

“Шириншаҳаргаз” филиали томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

@hokimiyatpress
Фото: “Шириншаҳаргаз” филиали

"Шириншаҳаргаз" филиали томонидан ҳозирги кунда жами 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги (Ширин шаҳридаги Дўстлик, А.Темур, М.Улуғбек, Бунёдкор, Фарҳод МФЙлари ва Боёвут туманидаги Ширин ҳамда Ховос туманидаги Қорақум МФЙ) жами 5270 та истеъмолчи табиий газ билан таъминланмоқда. “Шириншаҳаргаз” филиали 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга бир маромда ва узлуксиз табиий газ етказиб бериш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширди.

Фото: “Шириншаҳаргаз” филиали

Хусусан, мавжуд 64,4 км газ қувурларининг 8 км қисми ҳаво босими остида синалди ва тозаланди. 4 км қувурлар махсус асбоблар ёрдамида текширилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Ер усти газ қувурларини тартибга келтириш ишлари режада 3 км белгиланган бўлса-да, амалда 10,4 км газ қувурлари тартибга келтирилди.

Шунингдек, 10,2 км газ қувурларининг бўёқлаш ишлари амалга оширилиб, режа 255 фоизга бажарилди. Ховос туманидаги Қорақум МФЙ ўрамидаги 800 погонаметр газ қувурлари мукаммал таъмирланди, натижада маҳалла аҳлининг газ таъминоти янада яхшиланди. Мавжуд 40 дона газ тақсимлаш қурилмаларининг бари техник тафтишдан тўла ўтказилди

Ширин шаҳри бўйича хонадонларга замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш (АСКУГ тизими) ишлари ҳам сифатга эътибор берган ҳолда олиб борилмоқда. Шу кунгача аҳоли хонадонларига 955 та замонавий “Ақлли” газ ҳисоблагичлар ўрнатилиб, унинг афзалликлари ҳақида истеьмолчиларга тушунчалар берилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page