Ношукурлик иддаолари, ёҳуд «40 миллион сўмлик сертификатлар талвасаси»га қачон барҳам берилади? 

Ношукурлик иддаолари, ёҳуд «40 миллион сўмлик сертификатлар талвасаси»га қачон барҳам берилади? 

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бизни ўраб турган борлиқ синоатлари олдида қанчалик ожиз эканимиз ҳақида кўнглидан кечирмаётган одам бўлмаса керак, шу кунларда. 

Баъзан шундай воқелар бўладики, уларга ўзингча баҳо берасану, аммо бундан барибир кўнглинг тўлмайди. Шунда унинг асл ҳукми қандай бўлиши ҳақида ўйлаб қолади киши. 

Кеча ижтимоий тармоқнинг ютуб каналида “Би-би-си” телерадиокомпанияси томонидн тасвирга олинган бир видеолавҳани кўриб қолдим. Видеода яна ўша таниш Сардобадаги техноген фалокат “жабрдийдалари” ва унинг атрофидаги турли хилдаги нохолис гап сўзлар... 

Видеони кўра туриб ўйланиб қолдим, менку бу ношукур «жабрдийдаларни» танийман, лекин буларни танимаганларчи? 

Шу тобда яна бир фикр шаклланди менда, “Би-би-си” телерадиокоманияси, бу вазифаси тухмат ва бўхтон маълумотлар тарқатишдан иборат бўлган “Озодлик” радиостанциясининг бошқачарок кўриниши эмасмикан. Наҳотки шундай бир нуфузли такшилот воқеа ҳодисанинг асл моҳиятини ўрганмасдан, ким нима деса шуни ёритаверса, бунинг учун катта ақл керак эмас шекилли.  

Видеода баён этилган турли туман уйдирма гапларга ишониб қандай хулосага келиши мумкин? Албатта чуқур мулоҳаза қилиб кўрган инсон бундайин бўхтон гапларга ишонмайди. Ахир ҳамма кўриб бўлдику, Сардоба фалокати қанчалик тезкорлик билан бартараф этилганию, ўзбек халқи синовли дамларда қанчалик бир-бирига суянчиқ бўла олишини. Аммо мана бу каби ношукур кимсалар хафсалани пир қилиши тайин. 

Фикру дарди пулдан бошқани билмайдиган Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Феруза Ҳакимова қандай бўлмасин мақсадига эриш ҳаракатига тушгани аниқ. Чунки, унинг хондони сув тошқинида деярли талофат кўрмаган бўлсада, аввалдан эски бўлган уйини давлат ҳисобидан таъмирлаб олиш ва давлат томонидан ажртилган 40 млн. сўмни қўлга киритишдан бошқа дарди йўқ. Бироқ, видеотасвирда пул керак эмаслигини таъна қилиб, уйини тўлиқ таъмирлаб, аслида мавжуд бўлмаган жиҳозларини олиб беришни талаб қилмоқда. Билишимча бу ноинсоф аёлга давлат томонидн санаторияда дам олиб келишга текинга йўлланма берилган ва “Ботаника” санаториясида саломатлигини тиклаб келган. Аслини олганда санатория нималигини шу ёшга кириб билмаган. Сув тошқинида жабр кўрганларнинг барчасига давлат томонидан ёрдам кўрсатиб келинмоқда ва ҳеч ким четда қолиб кетаётгани йўқ. Ф.Ҳакимовани билмаган ва танимаган инсонларда қандай нохолис фикрлар шаклланишини тасаввур қилиб кўринг энди.  

Бу аёл ўз ҳаракатлари билан сув тошқини бўйича Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган шунча катта ижобий ишларга бошқаларда салбий фикрлар шакллантириб қўймаётганмикан.  

Тўғри, ношукурлик бўйича қонунда жазо йўқ. Бироқ, ношукурликнинг ҳукми борлиги аниқ. Инсон фақат бугуни билан яшамаслиги, охиратни хам ўйлаши керак. 

Вилоятнинг маҳаллий телеканали орқали яқинда бир кўрсатув эфирга узатилди. Унда худди шу каби ҳолат ношукур «жабрдийдалар» ростини айтадиган бўлсак хасад ўтида ёнаётганлар (40 млн олмаганлиги учун)нинг асл қиёфаси очиб ташланди. Бунақа кўрсатувлари давом эттирса 40-50 қисмли серал олса бўлади, лекин давлат бу ишни қилмайи, оқибатларини ўйлайди. Чунки кўрсатувни кўрган ношукрнинг қариндошлари айниқса қуда-андалари орасига совуқчилик тушмайдими, келажакда қиз узатиб, келин олмайдими, фарзандларига ношукурнинг боласи деган тамға урилмайдими? Ана шуларни ўйлайди давлат. Аммо булар вилоятимиз шаънига катта иснод келтираётганликларини ўйлашмайди? Бу каби аёлларга ўз халқуми тўлса бўлди, бошқаси билан иши йўқ. Жамиятнинг бир аъзоси сифатида бу аёллар ўз ҳаракталарини нақадар пасткашлик эканлигини наҳотки тушуниб етмаса. 

Мана шундай ҳолатлардан бири аниқ айтмайман, сув тошқинидан талофат кўрган туманлардан бирининг фуқаросининг қилган ишини ўртоғим кула-кула айтиб қолди.  

Хизмат вазифаси юзасидан (мурожаат тушгани учун) унинг ийини бориб кўрдик.Эри шу куни шикоят қилгани пойтахтга Олий Мажлисга кетгани боис аёли кутиб олди. Мурожаати бўйича талофат етган жойини кўрсатишни сўрадик. Мана бу ерда омборхонамиз бор эди сув тошқинида оқиб кетди, шунақа жабр кўрган бўлсакда ҳокимят бизни эшитмаяпти дея кўз ёш тўка нолиб кетди.  

Айтсам ишонмайсан аёл кўрсатган омборхона аслида мавжуд бўлмаган, билмадим ёш болани алдамоқчидай бўлганми атрофига бошқа жойдан олиб келинган ёғоч, синиқ ғишт бўлакларини сочиб-сочиб қўйишган. Опа бу иморатингизни фундаменти қани дея истеҳзо билан сўрадим, мана-манаку кўрмаяпсизми дея ўзиям тополмай қолди фундаменти қаердалигини, (чунки эри кўрсатиб кетмаган). Шу даражада сув келган бўлса томорқадаги экинларга ҳеч нарса қилмабдида сўрадим, яна довдираб қолди сув мана мана буёқдан пастки томондан келган… Ортиқча гапини эшитишга тоқат қилмай (кулиб юбормаслик учун) хонадонни тарк этдик.  

Энг қизиғи бунинг эри Олий мажлисга нима мақсадда шикоят қилишга кетган ўзиям билмаса керак? 

Ха, лофниям роса олдингизда, дея ишонмаслиги аниқ? Лекин ўша эр ижтимоий тармоқга чиқиб мен ҳам жабрланганман, омборхонам қулаб тушди (йўқ бўлса ҳам) бор бойлигим ўша ерда эди деса ишонасиз. 

Ха, ўртоғим бу ҳолатни кулги билан айтиб берди аслида бу фожеаку.  

Шу даражагача етиб бордикми?  

Ф.Хакимова каби ношукурлар бугун халқдан баҳосини олса, бир кун келиб қилмишига яраша насибасини олиши муқаррар. 

Хулоса ўрнида сизга шуни айтмоқчиманки ижтимоий тармоқларда, айниқса нохолис ахборот тарқатувчи BBC ютуб каналида тарқалаётган ҳар хил уйдирма хабарларга ишонманг.  

Оқолтиндан мустақил блогер Турдиев

Report Page