LIVE: Ғаллакорларнинг меҳнат зафарларига бағишланган байрам шодиёналари қизғин давом этмоқда.

LIVE: Ғаллакорларнинг меҳнат зафарларига бағишланган байрам шодиёналари қизғин давом этмоқда.

@Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси
Бошланиши: LIVE: Гулистон шаҳридаги Тўра Сулаймон номидаги амфитеатрда вилоят ғаллакорларининг меҳнат зафарларига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўз табригида ғаллакорларн, фермерлар, комбайнчилар, дон ташиган ҳайдовчилар ва "олтин бошоқ" хирмонига хисса қўшган барчани муносиб такдирлангани ҳақида сўзлади. Бу ҳақда тадбир жараёнларида иштирок этаётган "Ойдин йўл" газетасидан хабар берилмоқда.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Ғолибларга 2,5 млрд сўмлик қимматбахо автомашиналар тақдим этилади. Байрамга пойтахтдан энг хушовоз хонандалар таклиф этилган. Байрамни муносиб нишонлаймиз, деди вилоят ҳокими.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси
Фото: "Ойдин йўл" газетаси
Фото: "Ойдин йўл" газетаси
Фото: "Ойдин йўл" газетаси
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Тақдирлаш маросимида: Мирзаобод, Сардоба, Ховос туманлари фермерлар кенгашлари "Жентра" автомобили билан тақдирландилар.

Сайхунобод тумани ҳокимига "Кобальт", Сирдарё тумани ҳокимига "Дамас" автомобиллари совға қилинди.

2-ўринни эгаллаган Боёвут тумани хокимига "Нива", 1-ўринни эгаллаган Оқолтин тумани ҳокимига "Патриот" автомобиллари топширилди.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Тадбирдаги энг қувончли ва таъсирли воқеа - Сирдарё тумани ҳокими совғага берилган "Дамас" ни тумандаги "Аёллар мурувват уйи"га совға қилди. Байрам тадбири ғаллакорлар ғалабасига бағишланган концерт дастури билан давом этмоқда.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Байрам тадбири ғаллакорлар ғалабасига бағишланган концерт дастури билан давом этмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Наргиза Азимова дилтортар қўшиқларини армуғон этмоқда. Қизиқчи Искандар Ҳамроқулов байрам тадбири меҳмони. Кулги авжида.

Тадбирда шунингдек, хушовоз хонандалар Севинч Мўминова, Шуҳрат Дарё иштирок этишди ва тадбир иштирокчилари кўнгилларини хушнуд этишди.

Report Page