Фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар учун самарали семинар 

Фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар учун самарали семинар 

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

2019 йил 1 августдан бошлаб ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин.

Фото: Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Шунингдек, календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлайди. 

Фото: Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Юқоридаги каби ҳамда солиқ қонунчилигига оид бир қатор ўзгариш ва янгиликлар ҳақида маълумотлар жорий йилнинг 9 июль куни Гулистон шаҳридаги фермерлар кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев иштирокида бўлиб ўтган семинарда айтиб ўтилди. 

Фото: Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмунини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига етказиш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи А.Қошанов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Ғойибов, бўлим ва шўъба бошлиқлари, тегишли ташкилот вакиллари ҳамда туман, шаҳар давлат солиқ инспекциялари раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар. 

Фото: Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Тадбирга фермер хўжаликлари раҳбарлари, ҳисобчилар, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. 

Фото: Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Тадбирда таъкидландики, имтиёз ва преференциялар берилгани ҳисобига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашда номутаносиблик вужудга келаётган эди. Мана шундай вазиятда фармоннинг қабул қилинганлиги бизнес учун тенг бўлмаган шароитга барҳам берилади, алоҳида секторларда (қишлоқ хўжалиги, импортёрлар) ҚҚС занжирининг узвийлиги таъминланади. Бунинг натижасида иқтисодиётимизнинг, рақобатбардошлиги ортади ва энг муҳим жиҳати солиқ маъмурчилигини тартибга солишнинг янги босқичига ўтилади. 

Фото: Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Иштирокчиларнинг саволларига мутахассисларнинг батафсил жавоблари бериб ўтилиши билан бирга, уларнинг таклифлари ёзиб олинди. 

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати

Report Page