Республика бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига Сирдарё вилоятидан Ширин шаҳри киритилди. Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Ҳукумат қарори (580-сон, 12.07.2019 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилмоқда.

Низомга мувофиқ, бўлим республика бўйсунувидаги шаҳарларни истиқболли вазифаларни самарали ҳал етиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимликларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлайди.

Республика бўйсунувидаги шаҳарлар – Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси.

Низом билан бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, тузилмаси белгилаб берилди.

Бўлим республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилади, тадбиркорликни ривожлантиради ва тўсиқларни бартараф этади.

Бўлим ишига унинг мудири раҳбарлик қилади.

Report Page