МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА “ЙЎҚ” ДЕЙМИЗ!

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА “ЙЎҚ” ДЕЙМИЗ!

@Sirdaryo
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Кейинги икки йил ичида мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг барча кўринишларига барҳам бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

       Жумладан, адлия органлари томонидан барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Бугун Мирзаобод тумани адлия бўлими томонидан  туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳом Алимов слайдлар ёрдамида  тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти  ва  ходимларига Меҳнат қонунчилиги, хусусан, мажбурий меҳнат, унинг барча кўринишлари, ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга кўриладиган чоралар ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-табирлари тўғрисида"ги ПФ 5729-сон Фармонларининг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Тадбир иштирокчиларига   "Huquqiy axborot" канали ҳақида маълумот берилиб,  “Telegramm” мессенжери орқали уланиш кўрсатилди, "antikorbot.uz" ва "advise.uz" ҳуқуқий ахборот портали  флаерлари тарқатилди.

Сирдарё вилояти
Адлия бошқармаси

Report Page