Жорий йилнинг ўтган даврида пенсияга оид энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрига, энг кам мурожаат Сирдарё вилоятига тўғри келди

Жорий йилнинг ўтган даврида пенсияга оид энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрига, энг кам мурожаат Сирдарё вилоятига тўғри келди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган пенсия таъминотига оид мурожаатлар тизимли равишда ўрганилмоқда.

ЎзАнинг хабарига кўра, жорий йил ўтган даврида сайёр қабулларда йиғилган мурожаатлар билан биргаликда жами 16 минг 268 нафар мурожаат қабул қилинган. Шундан 517 таси ижобий ҳал қилинган. 2 минг 997 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали қаноатлантирилган. Шунингдек, 12 минг 428 таси бўйича аҳолига тегишли тушунтиришлар берилган. 227 таси ваколатли ташкилотларга юборилган.

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрида 16,2 фоиз, Тошкент вилоятида 14,3 фоиз ва Самарқанд вилоятида 7,6 фоизни ташкил этган. Мазкур жараёнларда 42 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган. Жумладан, 35 ходимга ҳайфсан, 6 ходимга иш ҳақига жарима, 1 ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, таҳлил қилиниш асосида, пенсия таъминоти тизимида фуқаролар учун қулай шароит яратилмоқда. Мавжуд ҳолатларни бартараф этиш бўйича қонунчилик нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, фуқаролар эътирозларини камайтириш бўйича қатор ижобий натижаларга эришилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Report Page