Савдо саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мансур Шербеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Савдо саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мансур Шербеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди


Барчангизга маълумки, муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида бир неча ойдирки глобал касаллик коронавирус тарқалишининг олдини олиш, халқимизни бу офатдан асраб-авайлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Дастлабки даврда карантин қоидалари қатъий белгиланганлиги учун бу касалликнинг кенг тарқалишини жиловлашга эришилди. Лекин пандемиянинг авж олиши сабабли, ҳукумат комиссияси томонидан 10 июлдан 1 августгача карантин чораларини яна кучайтирилган тартибда олиб борилиши белгилаб қўйилди. Бу эса тадбиркорлик субъектлари учун вақтинчалик ноқулайликлар туғдираётган бўлиши мумкин. Нима бўлгандаям бугун ҳеч бир соҳа тўхтаб қолмаслиги керак. Ишсизликка қарши кескин кураш кетаётган бир пайтда Сиз мухтарам тадбиркорлар, азиз фермерлар ўз иродангизни намойиш этиб, ишлаб чиқариш суратларини янада оширишимиз зарур.

Маълумки, айни пайтда вилоятда 1 июл 2020 йил ҳолатига кўра 18 мингта корхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Мамлакатимизда тарқалган пандемия туфайли уларнинг аксарияти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган. Бироқ карантин ҳамда инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятларини тиклаб олишлари учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар, имконияту-имтиёзлар яратиб берилмоқда. Бунга жавобан тадбиркорларимиз ҳам ўз фаолиятларини тиклаб. Юрт равнақига ўз хиссаларини қўшишлари лозим.  

Ўтган 3 ой вақт мабойнида яъни пандемия шароитида тадбиркорларга қулайлик яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг доимий даромадини камайишига йўл қўймаслик мақсадида карантин қоидалари юмшатилди. Биз қисқа муддатда вилоят иқтисодиётини жонлантиришга эришдик, кўплаб иш ўринлари қайта тикланди, минглаб одамларнинг бандлиги таъминланди.

Коронавирус пандемияси бизни анча мураккаб аҳволга солиб қўйди. – Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмаслиги керак. Тўғри, халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Бироқ, ишлаб чиқаришни давом эттирмайдиган бўлсак, бутун иқтисодиётимиз издан чиқиб кетиши, эртага бугунгидан-да мураккаб вазиятга тушиб қолишимиз мумкин. Шунинг учун 30-50 нафар ва ундан ортиқ ишчи ишлайдиган турли йўналишлардаги цехлар, умуман, барча катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини тиклашимиз лозим.

Бугун тан олиб айтишимиз лозимки хеч қайси бир давлатда коронавирус инфекциясини самарали даволаш учун вакцина ёки рецептлар ишлаб чиқилмаган. Буни тўғри тушунган ҳолда Тадбиркорларимиз коронавирус юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга риоя этган ҳолда корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриши керак. Иш бошлаган корхоналарда ишчи-хизматчилар саломатлигини назорат қилиш, санитария талабларига қатъий амал қилган холда  ишларини ташкил этиб, фаолият олиб боришингиз  зарур.

Сирдарё вилоятида карантин шароитида коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, пандемия туфайли фаолияти тўхтаб қолган ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектларини тиклаш борасида ҳам зарур чоралар кўрилган.

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда “Тадбиркор юртга мададкор” шиорига амал қилиб ишлашимиз лозим. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Энг асосийси, шу синовли дамларда ҳар биримиз, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, жамоатчилик вакиллари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз керак. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, биз бир куч бўлиб, сабр-тоқат билан албатта бу касалликни енгамиз.

Ҳар қандай тўсиқ ёки муаммо юзага келганда Савдо саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳурматли, тадбиркорлар, бугунги пандемия шароитида фаолиятингиз барчамиз учун мухим. Шубоис тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишга ҳамда кўмак беришга ҳамиша тайёрмиз.

Report Page