Гулистон тумани ҳокимлиги олдида дезинфекция туннели ўрнатилди (фото)
@SirdaryoГулистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан, туман ҳокимлиги биноси олдида ҳар томонлама қулай ва замонавий услубда дезинфекция туннели ўрнатилди. Бу ҳақда Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
"Гулистон тумани ҳокимлигида коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида дезинфекция туннели ташкил этилди", - дейилади хабарда.