Вилоят ИИБ: Сирдарё вилояти кўп тармоқли болалар шифоханасининг жонлантириш бўлимидаги ҳолат юзасидан расмий маълумот

Вилоят ИИБ: Сирдарё вилояти кўп тармоқли болалар шифоханасининг жонлантириш бўлимидаги ҳолат юзасидан расмий маълумот

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят ИИБ

2019 йил 10 июль куни соат 14-30ларда фуқаро Қ.Ф. Гулистон шаҳар, 3-мавзе худудида жойлашган Сирдарё вилояти кўп тармоқли болалар шифоханасининг жонлантириш бўлимида вояга етмаган қизи С.М. нинг вафот этганлиги сабабли, ушбу шифахонанинг жонлантириш бўлимида ишловчи реаниматолог А.Б анестиазолог-реаниматолог А.Р.ларни қўлидаги ўткир тиғли жисм билан уриб, А.Б ва А.Рларга "соғлиғининг қисқа муддатли бузулишига сабаб бўлган енгил шикаст" етказган.

Мавзуга доир: Сирдарё вилоятида икки шифокорга иш вақтида тан жароҳати етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида шифокорларга тан жароҳати етказилгани юзасидан маълумот берди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан терговга қадар текширув харакатлари ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Report Page