​Фуқаро боши айланганлиги натижасида темир йўл изларига йиқилиб тушди

​Фуқаро боши айланганлиги натижасида темир йўл изларига йиқилиб тушди

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Бугун, 11 июль куни тахминан соат 16:00 да “Пахтакор” метро бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган. Бу хақида ЎзА хабар бермоқда.

“Тошкент метрополитени” УК хабарига кўра, станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари оқибатида кекса аёл платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилди. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.

“Тошкент метрополитени” Ўзбекистон синоптикларининг огоҳлантиришларини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан эҳтиёт бўлишини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига керакли чоралар кўришларини сўрайди.

Report Page