АКТ вазирлиги Ўзбекистонда 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар сўради

АКТ вазирлиги Ўзбекистонда 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар сўради

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Халқ Сўзи Online

АКТ Вазирлиги Ўзбекистондаги операторлар, провайдерлар ва телекоммуникация ускуналари таъминотчиларидан 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар тақдим этишларини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Халқ Сўзи Online хабар берди.

Таклифлар қуйидагилар киритилишини назарда тутади:

- 5G тармоғини қуриш бўйича синов схемаси;

- технологиялар ва ечимлар таъминотчиларини қўшган ҳолда, таклиф этилаётган 5G қурилмаси ҳамда мақсадли охирги фойдаланувчилар;

- мавжуд зарур ресурслар, Ўзбекистонда 5G демонстрацион лойиҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба ва молиялаштириш ҳақида маълумотлар;

- бизнес-моделни амалга ошириш бўйича бутун республика бўйлаб кенг миқёсда фойдаланиш вариантини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги йўналишлар киритилган ҳолда, таклифлар:

- қишлоқ хўжалиги;

- ақлли транспорт;

- ақлли шаҳар;

- хавфсиз шаҳар;

- таълим;

- соғлиқни сақлаш;

- саноат;

- имконияти чекланган инсонлар учун лойиҳалар.

Report Page