Ховос тумани: Камбағалликдан чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Ховос тумани: Камбағалликдан чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 23 март санасида ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ ТУБДАН ЯНГИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги ПФ-5975 сонли қарорлари қабул қилинди.
Унга кўра иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича навбатдаги ишларнинг натижадорлигини ошириш бугунги кунда иқтисодиётни бошқаришнинг аниқ, шаффоф ва натижага йўналтирилган механизмини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқлиги акс этмоқда.
Ушбу қарор ижросини Ховос туманида тўлиқ амалга ошириш мақсадида аниқ режа асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, Ховос туман ҳокими ўринбосари О.Донабоев ўзи бириктирилган Тинчлик МФЙ ҳудуддаги кам таъминланган оила вакиллари билан учрашди. Карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилган ушбу йиғилишда туман ҳокими ўринбосари фуқаролар билан юзма юз гаплашдилар.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Тинчлик МФЙ ҳудудида жами 11 нафар фуқаролар кам таъминланганлик рўйхатига олинган бўлиб учрашувда барча оила вакиллари иштирок этишди.
Қабул қилинган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, камбағалликдан чиқариш масалалари кўрилди. Қатнашган 11 нафар фуқародан 5 нафари ишлаш истагини билдирган бўлса, қолган 6 нафари имтиёзли кредит асосида ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида. Фуқароларнинг истакларини инобатга олган ҳолда уларнинг таклифлари атрофлича ўрганилиб чиқилди ва тегишли тартибда дастлабки ишлар амалга оширилди. Ўз ўрнида фуқаронинг ҳолатидан келиб чиқган ҳолда О.Донабоев ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар.

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page