Ховос тумани 2-сектор раҳбари Ш.Алтмишев ҳамда АТБ Агробанк Ховос филиали ҳамкорлигида аҳолининг ижтимоий химояга мухтож қатламига амалий ёрдам кўрсатилди
@SirdaryoМаълумки давлатимиз томонидан кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож ҳамда боқувчисини йўқотган инсонларга ёрдам беришлик бўйича бир нечта Қарор ва Фармонлар ишлаб чиқилган. Бу борада кенг кўламли амалий ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 9 июль санасида Ховос тумани 2-сектор раҳбари Ш.Алтмишев ҳамда АТБ Агробанк Ховос филиали ҳамкорлигида туманимизда истиқомат қилувчи миллий ширинликлар тайёрлаш уни ички бозоримизда сотиш истагини билдирган 5 нафар фуқароларга имтиёзли кредит асосида музлатгич берилди.
Бу қилинаётган ишлар замирида аҳолимизнинг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламини хар томонлама қўллаб қувватлаш, уларни ўзлари қизиққан иш билан машғул бўлишлари.
Берилган ушбу жихозлар уларнинг оилавий даромадларининг ошишида хизмат қилишига ишонамиз.
"Туманимиз раҳбарлари ва ташкилотларнинг қилинаётган ва қилиниши режалаштирилган ишларида Ховос туман ҳокимлиги елкадош бўлади" Ховос туман ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович
Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати