Гулистон шаҳри Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди (фото)

Гулистон шаҳри Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Аввал хабар берганимиздек, бугун 10 июль куни Гулистон шаҳрининг 3-мавзе ҳудудидаги биноларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлган.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати томонидан ҳодиса тафсилотларига оид расмий хабар берилди.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

"2020 йил 10 июль куни соат 14:07да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Боғишамол МФЙ Қурувчилар кўчасида жойлашган "Мирзаобод Балиқ савдо" МЧЖга қарашли автотураргоҳнинг 5 сотих очиқ ер майдонида қуриқ ўтлар ва эски автомобил шиналари ёнган. 

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Ёнғинга зудлик билан Гулистон шаҳар 1-ЁҚҚнинг 2 та жанговар экипажлари 14:09 да етиб боришган ва соат 14:26 да батамом ўчирилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўрайди", - дейилади хабарда.

Report Page