Гулистонда уйда тана ҳарорати юқори бўлган 49 нафар фуқаролар аниқланди, шундан 14 нафарини ёш болалар ташкил этади...

Гулистонда уйда тана ҳарорати юқори бўлган 49 нафар фуқаролар аниқланди, шундан 14 нафарини ёш болалар ташкил этади...

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар котибияти ахборот маркази томонидан Sirdaryo Xabarlari'га тақдим қилинган "Гулистон шаҳрида карантин даврида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги маълумотида қуйидаги кўринишда баён этилган:

3 кун мобайнида вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, ИИБ, ФВВ, СЭОМ, Миллий гвардия ҳамкорлигида Гулистон шаҳрининг “Обод юрт”, “Боғишамол”, “Бўстон”, “Истиқлол”, “Тараққиёт”, “Намуна”, “Сайқал”, “Маданият”, “Маънавият ” ва “Улуғ йўл” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида барча куч воситаларни жалб этган ҳолда карантин қоидаларига амал қилиш ҳолати ўрганилди.

Ушбу тадбирларга 21 нафар шифокорлар ва 186 нафар патронаж хамширалари, 20 нафар СЭОМ ходимлари (дезинфекцияловчи), 10 нафар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, 10 нафар Ички ишлар ва 15 нафар Миллий гвардия ходимлари, 3 та махсус дезинфекцияловчи техника, 2 та патруль автомашинаси ва 2 та автобус жалб этилди.  

Ўтказилган тадбирлар давомида шаҳар бўйича 13774 та хонадонда яшовчи 53190 нафар аҳоли қамраб олиниб, шундан 11124 нафар фуқаролар билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида уйда тана ҳарорати юқори бўлган 49 нафар фуқаролар аниқланди, шундан 14 нафарини ёш болалар ташкил этади. Барча фуқаролардан COVID-19 га тахлиллар олиниб, шифокорлар бириктирилди.

Карантин қоидаларига амал қилмаган 67 нафар фуқароларга 29,8 млн. сўмлик маъмурий жарималар расмийлаштирилди.

Шунингдек, 47 та тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ташкил этиш бўйича расмий огохлантирилди.

Хозирда шаҳар бўйича уй шароитида кузатувдагилар 94 та, карантинда кузатилаётган оилалар аъзолар сони 305 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, бир қатор ташкилотлар ҳамкорликда Гулистон шаҳри бўйича режали тарзда коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 9 июль куни мазкур ишчи гуруҳ томонидан Гулистон шаҳрининг Маданият, Маънавият ва Улуғ-йўл маҳаллаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Report Page