Ховосда қандай ўзгаришлар бўлади?

Ховосда қандай ўзгаришлар бўлади?

Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 майдаги “2019-2020 йилларда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани янги марказини қуриш юзасидан амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори ижроси доираси туманнинг янги маркази – Ховос шаҳарчасида намунавий амалий семинар бўлиб ўтди. Бу хақида ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари, Ховос туман маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.


Фото: ЎзА

Амалий семинарда, Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 19 февралидаги вилоятга ташрифи чоғидаги билдирган таклиф ва тавсиялари асосида ҳудудда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги қарори ижроси доирасида эса 2 минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Ховос тумани марказини ривожлантириш дастури тасдиқлангани ва буларнинг барчаси халқ манфаати, аҳоли фаровонлиги учун амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Фото: ЎзА

Ушбу дастури бўйича Ховос туманида амалга оширилган ишлар, таҳлилий ва танқидий нуқтаи назардан атрофлича муҳокама қилинди.

Дастурга асосан 2019-2020 йилларда туманда жами 443 миллиард 300 миллион сўмлик иш бажарилиши белгиланди. Шундан, 2019 йилда 334 миллиард 400 миллион сўмлик, 2020 йилда эса 108 миллиард 900 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилиши режалаштирилган.

– Шу бугунги кунгача туман марказида жорий йил ҳисобидан 73 миллиард 300 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлар бажарилди, – дейди вилоят ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Ибрагимов. – Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида 1 миллиард 600 миллион сўмлик, туман архитектура қиёфасини ўзгартириш бўйича 4 миллиард 600 миллион сўмлик ва бошқа бунёдкорлик, ободлаштириш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Фото: ЎзА

Бузилишга тушган объектлардан 15 миллиард сўмлик, баҳолаш ва автотранспорт хизматини ривожлантириш, автобуслар олиш тизимидан 800 миллион сўмлик ҳужжатлар “Қишлоқ қурилиш банк”туман филиалига тақдим қилинди.

Ободонлаштириш ва ирригация тармоқларини қуриш доирасида 2 миллиард 600 миллион сўмлик, соғлиқни сақлаш муассасаларида 300 миллион сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Семинарда, шунингдек, баъзи жабҳаларда иш белгиланган режадан ортда қолаётгани ҳам танқид қилинди. Жумладан, мактабгача таълим муассасалари қуриш бўйича 1 миллиард 300 миллион сўмлик иш бажарилган ёки режа 30 фоизга, аҳоли пунктларида 250 миллион сўмлик дренаж қудуқлари қазилган ёки бу борадаги режа 20 фоизга бажарилган, холос.

Фото: ЎзА

Ховос туманида белгиланган ишларни жонлантириш, жалб этилган техникалар миқдори ва унумдорлигини, иш сифати ҳамда ишчи кучини янада ошириш лозимлиги юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Амалий семинарда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Report Page