Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда
@SirdaryoЖорий йилнинг 10 июль куни Сирдарё вилоят прокурори 2-сектор раҳбари Р.Машарипов томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 – сонли Қарорининг ижросини таъминлаш борасида Ширин шаҳар А.Темур маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ширин шаҳар тумани секторлари ҳамда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда 98 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 31 нафарини муаммолари эшитилди. Шундан 18 нафарининг мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Жумладан, Ширин шаҳар 2-мавзе 9 уй 61 хонадонда яшовчи фуқаро Р.Сайфулов мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ҳақидаги мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, иш билан таъминланди.
Бундан ташқари, 3 нафар фуқароларнинг мурожаати бўйича тушунтириш берилиб, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қўшимча равишда ўрганиб чиқилмоқда.
Сирдарё вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи